Ҳазрат Имом Ризо /а/ ва Ҳазрат Маъсума / с.а/ пок ҳарамлари қайта очилди
Бугун душанба кунидан бошлаб, Эрондаги коронавирусга қарши кураш миллий штаби дастури асосида Ҳазрат Имом Ризо /а/ ва Ҳазрат Маъсума / с.а/ пок ҳарамлари дарвозалари қайта очилди.
Эронда коронавирус пандемиясини келгани билан вақтинчалик эшиклари ёпилган Ҳазрат Имом Ризо /а/ ва Ҳазрат Маъсума / с.а/ пок ҳарамлари бугун қуёш чиққанининг бир соатидан кейин қуёш ботишидан бир соат олдинга қадар зиёратчилар учун очилди.
Соғлиқни сақлаш қоидалари ва шахсий гигиенани риоя қилган ҳолда ушбу муқаддас маконларга бориш имкони пайдо бўлди.
Шанба куни ҳам Эрон президенти Ҳасан Руҳоний коронавирусга қарши кураш миллий штаби билан ўтказган йиғилишида Эрнда ушбу касалликка қарши кураш жараёнига тўхталиб, Эрон мамлакати коронавируснинг уч босиқи яъне " касалликни аниқлаш", коронавирсни хавфли даражаси" ва "аста секин тўхтатилган фаолиятларни қайта тиклаш" босичларидан ўтиб 4 чи босқич яъне каронавиурсни олдини олиш даражасига кирган деб таъкидлаганди.