Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 123 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 02 Jun 2020 10:19:18 GMT )
июн 02, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 123 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 123 минг 77 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   3 минг 117 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 541 нафари касалхонада ётқизилган . шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 157 минг 562 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 64  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 942 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 388 мингга етган,  улардан 377  минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллионга нафари соғайган.

Ёрлиқ