июн 03, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятиниг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатлари куни муносабатидаги ҳамдардлик!

Бугун ҳижрий- шамсий 1399-чи йил хурдод ойининг 14 чи куни, ҳижрий- қамарий 1441 чи йил шаввол ойининг 11 чиси ва милодий ҳисоб билан 2020 чи йил июнь ойининг 3-чи куни Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат имом Хумайний реҳлатларининг 32 -чи йиллигига тўғри келади.

Бундан роса 31 йил олдин  Эорн ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ 87 йил давоимдаги саъй-ҳаракатлари ва фидокорлигидан кейирн реҳлат қилдилар.

Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ АҚШ давлатини Эрон ички ишларида аралашиши ва диктатор шоҳ режимига қарши курашни ҳижрий- шамсий 1342 чи йилда бошлаганидан кейин шоҳ режими томонидан аввал Туркия ва ундан кейин Ироққа сургун этилганди.

Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ Ироққа яшаган 13 йил давомидаги сургунликда  кўп шогирдларни тарбиялаганидан ташқари,  АҚШнинг Эрон ички ишларида ноқонуний аралашиши, ҳамда шоҳ режимининг нотўғри сиёсатлари, зулм истибдоди ва коррупциялашган моҳиятини фош этиб,  турли баёнотларида Исломий Инқилоб ғалабасга замин яратдилар.

Йиллар давомидаги қарши кураш, ҳамда Имом Хумайнийни Францияга ҳижрат қилгани ва бу мамлакатдан Эронга қайтиб келишидан сўнг ҳижрий -шамсий 1357- чи йилда Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонди.

Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганидан кейин, зўравон қудратлар ҳамда ички ва ташқи душманларнинг фитналари жумладан Ироқнинг БААС режимини Эронга қарши юклатма урушини йўлга қўйишига қарамай, Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ уша даврнинг ўта оғир ва қийтн вазиятида  Эрон халқини шижоат ва донолик билан раҳбарлик қилдилар.

Шунингдек бугун  Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ реҳатлатининг 31 -чи йиллиги муносабатида  нутқ сўзлайдилар ва   бу баёнот ОАВ орқали тарқатилади.

 

Ёрлиқ