Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 127 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 127 минг 485 нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 3 минг 574 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 493 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 164 минг 270 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 59 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 8 минг 71 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 591 мингга етган, улардан 388 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 183 минг нафари соғайган.