Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 134 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 134 минг нафарга етганини маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 364 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 648 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 171 минг 789 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 72 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 8 минг 291 кишига етганини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллиондан ошган, улардан 403 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 422 минг нафари соғайган.