Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 136 минг нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52772-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_136_минг_нафардан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 136 мингдан нафардан ошганини маълум қилди.
(last modified 2020-06-09T03:17:06+00:00 )
июн 08, 2020 11:20 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 136 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 136 мингдан нафардан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 43 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 713 нафари касалхонада ётқизилган . Шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 173 минг 832 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 70 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  8 минг 351 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 110 мингдан ошган,  улардан 406 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 470 минг нафари соғайган.