Мўсавий: дунёнинг барча халқлари АҚШ халқининг нолаларини эшитишлари лозим
Эрон ТИВ наттоғи АҚШда рўй бераётган сўнги намойишларга билдирган муносабатида бутун жаҳон мамлакатлари ва халқлари АҚШ халқининг мазлумлиги ва мусибатзадалигидан келиб чиққан нолаларини эшитишлари лозим деб айтди.
Кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий, қулдорлик пайтларидан бугунга қадар АҚШ халқининг деярли бир қисмини зулм- истибод остига қолганига ишора қилиб, асрлардан бери босим,, сиқувлар, озор ва таъқибга дучор бўлган АҚШ халқаро мазлумлиги ва мусибатзадалигининг натижаси бўлган нолалари баланд кўтара бошлашган деб изоҳлади.
Мўсавий ўз сўзларида, Эрон ислом жумҳурияти сиёсати принсипларини бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашмасли эканлигига тўхталиб, АҚШда юз берган сўнгги ҳодиса- воқеаларда бир халққа қай даражада босим ўтказилиши ва уларга нисбатан ирқий камситишлар ва адолатсизликнинг ёрқин намунаси яққол маълум, бинобарин Эрон адолатсеварлик пайида бўлган ва мустақил бир мамлакат бўлган Эрон ислом жумҳурияти мазлум эътирозчилар нолаларни ҳамда АҚШда йиллардан бери зулм остига қолган халқ ҳуқуқини паймол этилишига бефарқ қолмайди деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, АҚШ халқининг нолаларини самара бериши, ҳамда ҳардоим инсон ҳуқуқлари ва тинчликни иддао қилиб келаётган АҚШ давлат расмийларини ўз шиорларига амал қилишлари ва АҚШ халқига эркинлик шароитини яратиб, нафас олишларига ижозат еришларига умид қилди.