Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 145 минг нафарга яқинлашди
(last modified Fri, 12 Jun 2020 13:12:23 GMT )
июн 12, 2020 18:12 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 145 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 145 минг нафарга яқинлашганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 369  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 687 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 182 минг 545 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 75кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  8 минг 659 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 144 минг 649 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 620 мингдан ошган,  улардан 425 минг нафари вафот этган. Шунингдек 3 миллион 855 минг нафари соғайган.