Ибрий телеканали: Трамп Ҳурмуз бўғозини очишда мағлуб бўлди
-
Трамп Ҳурмуз бўғозини очишда мағлуб бўлди
Сионистик режимнинг 13-канали: Трамп Ҳурмуз бўғозини қайта очишда муваффақиятсизликка учради
Порс Тудейнинг хабар қилишича, Сионистик режимнинг 13-телеканали ўз ҳисоботида 60 кун ўтганига қарамай, Ҳурмуз бўғози ҳали ҳам ёпиқлигича қолаётгани ва Трампнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари муваффақиятсизлик билан якунланганини маълум қилди.
Ушбу ҳисоботда таъкидланишича, 60 кун ўтган бўлса-да, АҚШ Эрон билан ҳатто дастлабки келишув бандлари даражасида ҳам бирор битимга эриша олмаган.
Сионистик оммавий ахборот воситаси яна шуни қўшимча қилди: бу вақт ичида бутун дунё АҚШнинг ҳужумкор ва тўсиб қолувчи ракеталар бўйича жиддий танқисликка дуч келганидан хабардор бўлди.
Мазкур ибрий нашрининг ёзишича, Трампнинг Ҳурмуз бўғозини АҚШ ҳудудига қўшиб олиш ҳақидаги таҳдидлари ҳам Эрон томонидан масхараомуз ва таҳқиромуз муносабат билан қарши олинган.
Ню- йорк таймс: Эрон ҳужумлари кемалар тайёргарлигини таъминлашга халал етказди