Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 147 минг нафарга яқинлашди
(last modified Sat, 13 Jun 2020 10:19:47 GMT )
июн 13, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 147 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 147 минг нафарга яқинлашганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 410  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 714 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 184 минг 955 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 71 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  8 минг 730 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 146 минг 748 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Бугунги кунга қадар, Эронда тахминан 1 миллион 220 минг нфар коронавиурсга тест топширган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 миллион 760 мингдан ошган,  улардан 429 минг нафари вафот этган. Шунингдек 4 миллионга яқин инсонлар соғайган.

Ёрлиқ