Руҳоний: БМТ Хавфсизлик кенгаши ва МАГАТЭга АҚШ давлати таҳдид қилмоқда
(last modified Mon, 15 Jun 2020 06:44:14 GMT )
июн 15, 2020 11:44 Asia/Tashkent
  • Руҳоний:  БМТ Хавфсизлик кенгаши ва МАГАТЭга АҚШ давлати таҳдид қилмоқда

Эрон президенти, Теҳронга қарши қурол- яроқ санкцияларни тўхтатилишини Халқаро ядровий келишув ютуқларидан эканлигига тўхталиб, АҚШ давлати Халқаро ядровий энергетика ташкилотининг боқшаурвчилар кенгаши ва БМТ Хавфсизлик кенгашига таҳдид қилишга уринмоқда деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,  вазирлар маҳкамасида  АҚШ давлатини МАГАТЕ ва БМТ Хавфсизлик кенгашига нуфузини кучайтириши билан вайронкор ва провакацион ҳатти -ҳаракатларига ишора этиб,  бошқа мамлакатлар, АҚШ давлати томонидан Халқаро ядровий келишувга ҳар қандай зарар етказилганида, Эроннинг қандай аксиламал кўрсатишини яхши биладилар деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  БМТ Хавфсизлик кенгаши ва МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашини  бу заминда АҚШ фитналаридан огоҳ бўлишига умид билдирди.

 Эрон ислом жумҳурияти президенти, шунингдек,  Теҳрон давлатини  Халқаро валюта жамғармасидан қарз олиш таклифи билан чиққанини таъкидлаб, Халқаро валюта жамғармаси ҳам  АҚШ босимлари қаршисида тура олиб ўз мажбуриятларига амал қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2231 сонли резолюциянинг бир қисми бўлган  БМТнинг Эронга қарши қурол-яроқ  санкцияларини бекор қилиш учун тайинланган вавтни яқинлашиши билан /2020 чийлнинг 18 октябрь/ АҚШ расмийлари     санкцияларни бекор этилишини олдини олиш учун саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришган.

 

Ёрлиқ