Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари минтақавий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар
Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари иккитомонлама муносабатлари ва минтақавий ҳамкорилклар масалаларини муҳокама қилдилар.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Истанбулда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу билан қўшма матбуот конференциясида коронавирусга қарши курашда икки мамлакат мувафаққиятларига ишора этиб, Теҳрон ва Анқара давлатлари коронавирусни "таг тубидан" йўқ қилиш ҳамда турли соҳалар айниқса илмий ва тиббиёт тармоқларидаги ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрлигини маълум этдилар.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида, Теҳрон давлатини қўшни мамлакатлар хусусан Туркия билан ҳамкорлик жараёнини давом эттиришни таъкидлаб, коронавирус вазиятида Туркия ТИВ раҳбари билан илк учрашувида турли соҳалар жумладан Эрон табиий газини Туркияга экспорт қилиш ва савдо тижорат тарифалари борасида яхши қарорига келдик деб қўшимча қилди.
Зарифга кўра, бу мавзулар Туркия президентини Теҳронга қиладиган келаси сафарида икки мамлакатнинг стратегик қўшма комиссияси қолабида кўриб чиқилади.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Остона музокаралари жараёнида Теҳрон, Анқара ва Москва ўртасидаги ҳамкорилкларни ижобий баҳолаб, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим Остона музокараларини давом эттиришни таъкидлаб келмоқда ва Теҳронда Эрон, Туркия, Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви ҳамда виртуал фазо орқали йиғиишларини олқишлайди деб аниқлик киритди.
Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу ҳам Остона йиғилиши жаарёнида Туркия, Эрон ва Россия ҳамкорликларини минтақа Сурияда тинчликни ўрнатилиши ва бўҳронларнни бартараф этилишига сабаб бўлишини баён этар экан, бу учрашувда Остона йиғилишини давом эттириш ҳамда 3 мамлакат ТИВ раҳбарлари ва президентлари даражасида қўшма конференциялар ўтказилиши юзасидан фикр алмашилганини таъкидлаб ўтди.
Туркия ТИВ раҳбари шунингдек яқин келаажк Эрон ва Туркия ўрасида ер ва ҳаво чегараларини очилишига умид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ТИВ раҳбари Туркияда расмий учрашувдан кейин бугун Россияга сафар қилди.