Исломий Эрон, Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодат кунларида азага чўмди
(last modified Wed, 17 Jun 2020 06:06:47 GMT )
июн 17, 2020 11:06 Asia/Tashkent
  • Исломий Эрон, Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодат кунларида азага чўмди

Бугун чоршанба куни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат уҳкммад /с/ нинг суюкли невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлган санасида Эроннинг турли шаҳарлари мотам ва азага чўмди.

Бугун чоршанба ҳижрий -қамарий 1441 йил шаввол ойининг 25 куни, милодий ҳисоб билан 2020 йил июнь ойининг 17 чи куни,  шиа мазҳабидани мусулмонларнинг 6 чи имоми, Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

 Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлган йиллиги айёмида Эронда азадорлик маросимлар ўтказишади.

Шунингдек ҳар йили Эрон шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг пок ҳарамалари ҳам Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодат топган кунларида қора кийимдаги сиймога эга бўлади.  Ҳар йили аҳл байт ва исмат таҳорат  издошлари бу муқадас маконга бориб  ул зот даргоҳида ҳамдардлик билдириб, мотам маросимларини ўтказишарди.

Жорий ийли коронавирус пандемияси туфайли,  муъминлар Ҳазрат имом Ризо /а/ пок ҳарамларига бориб навҳахонлик ва азордорлик қилишдан маҳрум бўлишди, аммо Имом Ризо /а/ ҳарамларидан  Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодатига бағишланан махсус теледастурлар  тарқатилди.

Эроннинг бошқа айрим шаҳар ва туманларида эса Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодат кунига бағишланан маросимлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг шаҳодат топган йиллиги муносабатида барча мусулмонлар ва дунё эрксеварларига чуқур тасаллият изҳор этади.

Ёрлиқ