июн 18, 2020 11:35 Asia/Tashkent
  • Эрон МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашини огоҳлантриди: мультилатерализмнинг сўнгги таянч нуқтаси хавф хатарга дучор бўлган

Қароргоҳи Венада жойлашган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим вакили ва элчиси МАГАТЕ бошқарувчилар кенгашининг мавсумий йиғилишида АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Эронга қарши ҳатти- ҳаракатларни ошиши тўғрисида огоҳлантирди.

Бугун Венада қароргоҳи бўлган, Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим вакикли Козим Ғарибободий, Твиттер саҳифасида, Вена сўнгги бир неча йил ичида ўзининг ҳақиқий руҳиясини сақлаган  мультилатерализмнинг сўнгги таянч нуқтасидир дея изоҳлади.

Ғарибободий шунингдек, МАГАТЭ бошқарувчилар кенгаши мантиқ доирасида амал қилмаганида, унинг барча фаолиятлари унутилади деб таъкидлади.

Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доим вакили ва элчиси МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашида АҚШ томонидан асоссиз иддаолари ортидан ўз баёниясида,  АҚШ режимини Эрон ва бошқа мустақил давлатларга қарши ноқонуний ва бирёқлама сиёсатлари  Вашингтон давлатини  Халқаро ташкилоотлар ва ҳуқуқ принсиплари ва қонунларини ҳурмат қилмаётганининг нишонасидир деб қўшимча қилди.

Ғарибободий шунингдек Халқаро атом энергияси агентлигида, сионистик режимнинг янги иддаоларига тўхталиб, сионистик режимни ядровий қуролларни кенгайтиришни манъ этиш заминасидаги халқаро стандартлар ва принсипларни паймол этиши  бу режимни  бошқаларни айблаш орқали ўз жиноятларини хаспўшлашга қаратилган ёвуз ҳатти ҳаракатининг далилидир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ