июн 18, 2020 15:18 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси узоқ ва яқин масофага мўлжалланган  қанотли  ракеталарининг янги авлодини синовдан ўтказди

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари, Ҳинд океани шимоли ва Уммон денгизи ҳудудларида Эрон Мудофаа вазирилигида ишлаб чиқарилган узоқ ва кичик масофага мўлжалланган қанотли ракеталарининг янги авлодини мувафаққият билан синводан ўтказди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари,  узоқ масофага мўлжалланган денгиз қанотли  ракеталарини билан сув усти ҳарбий машқларида  80-200 километр оралиғидаги шартли душманни йўқ қилишди. Бу ракеталар учиши даражасини янада оширишнинг имкони бор.

Бу ҳарбий машқларда узоқ ва кичик масофаларга мўлжалланган  соҳил денгиз, денгиз-денгиз, ракеталари Эрон денгиз кучлари кемачалари ҳамда Эрон соҳилларидан мувафаққиятли тарзда отилди ва белгиланган нишонларга аниқ тегди.

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусейн Хонзодий  узоқ ва кичик масофага мўлжалланган қанотли ракеталарни денгиз сатҳида мувафаққият билан синовдан ўтказилгани  ва бу ҳарбий машқларнинг мувафаққиятларига  тўхталиб,  эронлик ёш мутахассилар саъй -ҳааркати ва ҳиммати билан маҳаллий янги мувафақиятлар исломий тузумга қарши ҳар қандай таҳдид қаршисида Эрон ислом жумҳуриятини қудрат билан тура олиши ҳамда  Эрон қуроли кучларининг ўзига ишонч руҳиясининг яққол далилидир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ