Эрон -Туркманистон ўртасидаги темир йўл пункти қайта очилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52983-Эрон_Туркманистон_ўртасидаги_темир_йўл_пункти_қайта_очилди
Туркманистон ва Эрон ўртасидаги юк ташиш вагонлари ҳаракатларини бошланиши билан Сарахс темир йўл чегараси қайта очилди.
(last modified 2020-06-19T11:35:51+00:00 )
июн 19, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Эрон -Туркманистон ўртасидаги темир йўл пункти қайта очилди

Туркманистон ва Эрон ўртасидаги юк ташиш вагонлари ҳаракатларини бошланиши билан Сарахс темир йўл чегараси қайта очилди.

Эроннинг Сарахс тумани ҳокими Муҳаммадризо Ражабий Муқаддам  кеча пайшанба куни Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинган товарлар Сарахс темир йўл пункти орқали Туркманистон ҳудудларига кирганига тўхталиб, Туркманистондан ҳам 17 вагон Эрон ҳудудига кирганини тасдиқлади.

Раҳимий Муқаддам ўз сўзларида  Туркманистонга кириш учун Сарахс чегарасида экспорт ва транзит маҳслулотлар  юкланган 80 вагонни тўпланганига ишора этиб,  келаси кунларда  ушбу муҳим чегарада темир йўл ҳаракати ҳажмини ошиши билан   Марказий Осиёга экспорт этиладиган бу вагонларни ўз мақсадлари томон йўл олишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз коронавирус пандемияси туфайли апрель ойининг 2 чисида Туркманистон томонидан Сарахс теимр йўл пункти ёпилганди.

Ўтган йили /2019/ Эронда ишлаб чиқарилган 1 миллион тоннадан кўпроқ маҳсулотлар айни шу чегара -Сарах пункти орқали Марказий Осиё республикларига экспорт этилганди.