Эрон давлати Руманияни Ғуломризо Мансурий вафотининг аниқ сабабларини эълон этишга чақирди
(last modified Sat, 20 Jun 2020 07:38:38 GMT )
июн 20, 2020 12:38 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Руманияни Ғуломризо Мансурий вафотининг аниқ сабабларини эълон этишга чақирди

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи, Руминия масъулларини коррупцияда айбланган Ғуломризо Мансурий вафотининг сабабини аниқлашга чақирди.

Эрон ТИВ наттоғи, Сайид Аббос Мўсавий,  Руминия ҳудудида қўлга олинган коррупцияда айбланган   Ғуломризо Мансурийнинг ўлимига тегишли мухбирнинг саволига жавобан,  Эрон давлати  бу ҳодиса сабалари хусусида расмий жавоб олишни  истайди деб  изоҳлади.

Сайид Аббос Мўсавий  ўз сўзларида  Эрон суд системаси Интерпол орқали Ғуломризо Мансурийни қидирувга берганини баён этар экан, у Руминянинг Интерпол полицияси томонидан қўлга олинганди деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи  Руминия полиция ва расмийларини қонуний вазифасига амал қилишлари ва унинг ўлимини сабаблари хусусида аниқ жавоб беришларини таклиф қилди.

Руминиядаги суд ҳукми асосида вақтинчалик ва шарт билан озодликда бўлган  молиявий коррупцияда айбланган Ғуломризо Мансурийнинг жасади,  кеча Бухарест шаҳридаги вақтинчалик истиқомат этган меҳмонхона яқинида пайдо бўлди.

  •