Эрон яҳудийлари руҳонийси: Европанинг аксича Эронда яҳудийлар хавфсизлиги олий даражададир
(last modified Mon, 22 Jun 2020 06:53:38 GMT )
июн 22, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Эрон яҳудийлари руҳонийси: Европанинг аксича Эронда яҳудийлар хавфсизлиги олий даражададир

Эрон яҳудийлари етакчи раввини Эронда истиқомат қиладиган яҳудийлар хавфсизлигини олий даражада эканлигини таъкидлаб, Европа давлатларининг аксича, Эронда хавфсизлик кучларга яҳудий мактаблар ва ибодат жойларини қуриқлаш учун зарурат йўқ деб изоҳлади.

Эрон яҳудийлари раввини Яҳудо Гиромий  кеча тарқатилган АҚШнинг Al-Monitor ахборот сайтига берган интервьюсида,  Эроннинг турли шаҳарларида 25 минг нафарга яқиқ яҳуидийларни яшаётганига тўхталиб, Эрондаги яҳудийлар ўз фаолиятини  эркинлик ва ҳеч қандай тўсиқларсиз давом эттирмоқда деб  қўшимча қилди.

Гиромий ўз сўзларида Эрон мусулмонлари мамлакатда яшайдиган яҳудийларга нисбатан катта ҳурмат эҳтиромга эга бўлганини баён этди.

Эрон яҳудийлари етакчи раввини шунингдек  сионистик режимни яҳудий халқлари намояндаси бўлмаганига ишгора қилар экан,  Исроил кабинети ҳатти- ҳаракатлаи билан  яҳудий динидан узоқлаб  кетган деб аниқлик киритди.

Яҳудо Гиромий  террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб борган Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари афсонавий қўмондони Қосим Сулаймонийни шаҳид этилганига баён этар экан,  генерал Қосим Сулаймоний Эрон ва айниқса яҳудийлар учун жиддий хавф -бўлган ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб этди деб эълон этди.

  •