Эрон ТИВ раҳбари Помпео иддаоларига қаттиқ аксиламал кўрсатди
(last modified Wed, 24 Jun 2020 06:36:28 GMT )
июн 24, 2020 11:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Помпео иддаоларига қаттиқ аксиламал кўрсатди

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф, Твиттер саҳифасида Эронга қарши қурол- яроқ санкциялари хусусидаги АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг сўнги иддаоларига қатиққ ва кинояли аксиламал кўрсатди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида АҚШ ТИВ раҳбарининг иддаоларига кўрсатган муносабатида,  Помпео дунё аҳлини алдашдан шу даражада ноумид бўлиб қолганки,  октябрь ойи кириб келиши билан,  Эрон қуривчи самолётлар сотиб олади ва ундан кейин уларни  бошқа мамлакталарга юборади деган хом хаёлларни билдирмоқда деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари  ўз мурожаати давомида,  Майк Помео иддаоларини ёлғон бўлганини исботлаб бериш учун  унинг қурол- яроқ  санкциялари муддати тугагач Эрон сотиб олиши мумкин бўлишини идао қиладиган Жи-10 ва Сухов-30 русумли қирувчи самолётларининг учиш масофаларини суратларини тарқатди.

АҚШ ТИВ раҳбари Эрондан қўрқитиш иддаоларининг бир неча соатидан кейин,  Теҳронга нисбатан қўлланган қурол-яроқ санкциялари муддатини якунланиши  биан Европа ва Осиё давлатлари Эрон томонидан нишонга олиниши мумкин бўлга минтақаларга айланишини иддао қилди.

Ўтган икки йил ичида  Эрон халқига қарши  террорчилик ақидаларни амалга оширишга уриниб келаётган  Помео  Твиттер саҳифасида,  октябрь ойида Эронга нисбаттан қўланган қурол-яроқ санкциялари муддати тугаши билан, Эрон дарҳол  қирувчи самолётлар айниқса Россиянинг Су-30 ва Хитойнинг  Жи-10 русумли ҳарбий самолётларини сотиб олиб, Европа ва Осиёга таҳдид қила бошлайди дея иддао қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясининг бир қисми бўлган, Эронга нисбатан БМТнинг қурол -яроқ  санкцияларини  бекор қилиш муддати яқинлашгач  АҚШ расмийлари  санкцияларни бекор этилишини олдини олиш мақсадида қўшимча саъй-ҳаракатларини бошлашган.

 Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 октябр куни БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси асосида Эронга нисбатан жорий қилинган қурол- яроқ санкциялари  бекор қилиниши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ