Руҳоний: МАГАТЭ ўз мустақиллигини сақлаб қолиши зарур
Эрон ислом жумҳурияти президенти Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши резолюцияларига ишора этиб, агентлик ўз мустақиллигини сақлаб қолиши билан АҚШ ва сионистик режимнинг босимларига таслим бўлмаслиги ҳамда ўз ҳуқуқий йўлини давом эттириши лозим деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, давлат кабинети йиғилишида, АҚШ ва сионистик режими 20 йилга бориб тақаладиган мавзуларни қайта эълон этиши билан МАГАТЭнинг асосий масъулияти ва вазифалари доирасидан чиқаришга уринишмоқда дея изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний, Халқаро атом энергияси бўйича агентлик мақомини сақлаб қолиш Халқаро тизим учун жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлаб, Эрон фаолиятининг асосий мақсади МАГАТЭ билан ҳамкорликларни кенгайтиришдир, аммо лозим бўлганда Эрон давлати агентлик ҳатти -ҳаракатига қаттиқ жавоб қайтаради деб қўшимча қилди.
Руҳоний шунингдек, МАГАТЭнинг Эрон Халқаро ядровий келишувдаги барча мажбуриятларига риоя қилиши хусусидаги ҳисоботларига тўхталиб, Эрон илгаригидкек, регламент доирасида агентликнинг ҳуқуқий назоратини қабул қилишга ҳамда агентлик билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёр деб аниқлик киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Халқаро ядровий келишувдаги Европа давлатларининг ўз ваъдаларига амал қилмаганига ишора этиб, Европа давлатлари АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан олдин ва кейин ҳам бу келишувдаги ўзининг қонуний вазифалари ва ваъдаларига амал қилишмади, шунингдек телефон ва ё бошқа равишлар билан узр сўрашди, аммо сионистик режим ва АҚШ томонидан вужудга келтирилган бугунги вазиятда Эрон ҳам агентликни АҚШ босимларига таслим бўлмаслиги ҳамда ўз мустақиллигини сақлаб қолишига чақиради деб эълон этди.
Эрон президенти ўз сўзларида, АҚШни Эрон билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини иддао қилаётгани жавобанбу илтифотларнинг барчаси АҚШ президентлик сайловари ва янги муаммолари вазиятида Вашингтон расмийларининг янги иддаоларидан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.