июн 24, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистон  Инче Бурун темир йўли орқали ҳамкорликларни қайта тиклашди

Коронавирус туфайли 4 ой тўхтатилганидан кейин биринчи темир йўл юклари Инче Брун чегараси орқали Эрондан Туркманистон ҳудудларига кирган.

Инче Бурун темир йўл терминали директори Абдулазим Заргароний журналистларга берган  интервьюсида, 1950 тонна цемент юкланган 30 вагон Туркманистон ҳудудларидан ўтиб  Қозоғистон ва Туркманистон бозорлари томон йўл олади деб айтди.

Абдулазим Заргаронийнинг айтишича, томонларнинг ўзаро муносабатлари билан савдо алмашинуви глобал соғлиқни сақлаш протоколларига асосланиб вагонлар икки томоннинг чегарадаги дезинфекициялаш тонелларидан ўтказилади.

Инче Бурун темир йўл терминали директори Инче Бурун чегарасида яна 101 вагон экспорт қилиниши кутилаётганига тўхталиб, ушбу вагонларда цемент, шиша идишлар, рудалар, темир бетон, керамик плиткалар, болалар майдончаси жиҳозлари ва пластик рулолар борлигини баён этди. 

Ўтган ҳафта Туркманистон ва Эрон ўртасидаги юк ташиш вагонлари ҳаракатларини бошланиши билан Сарахс темир йўл чегараси қайта очилди.

Ёрлиқ