июн 25, 2020 11:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари, АҚШнинг зўровонликлари ва бирёқлама сиёсатларини танқид қилишди

Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари, АҚШнинг зўровонликлари ва бирёқлама сиёсатларини танқид қилар экан, мультилатерализм ва Халқаро қонунларни ҳимоя қилишларини таъкидладилар.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  хитойлик касбдоши Wang Yi билан видеоконференция орқали суҳбатида  икки мамлакатнинг мукаммал стратегик алоқаларига тўхталиб, мукаммал ҳамкорилклар ҳужжати яқин келажакда томонлар ўртасида имзоланишини хабар қилди.

Зариф ўз сўзларида  АҚШ ва бошқа айрим давлатларни  Хитой ички ишларида аралашишини танқид қилар экан,  бундай ҳатти- ҳаракати Халқаро тинчликни заифлашишига сабаб бўлади дея изоҳлади.

Хитой ТИВ раҳбари Wang Yi  ҳам  бу суҳбатда  Теҳрон-Пекин савдо-иқтисодий алоқаларини  кенгайтириш заминасидаги таклифларни олқишлар экан,  бундай таклифлар  хусусан  икки мамлакат тожирлари ва бизнесменлари сафарларни осонлаширитиш тўғрисидаги таклифлар тез орада кўриб чиқилади деб аниқлик киритди.

Wang Yi  Хитой давлатини Халқаро ядровий келишувни ҳимоя этиб, БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган сўнгги мактубига ишора қилиб,  Хитой давлати Халқаро ядровий келишув моддаларини ўзгартириши ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига қаршидир, деб қўшимча қилди.

У шунингдек  АҚШ давлати Халқаро ядровий келишувни тарк этганидан кейин,  бу заминда назарга тутилган механизмларга қўшиш ҳуқуқига эга эмас деб эълон этди.

   

Ёрлиқ