Руҳоний: Эрон давлати ички ва ташқи қарзларга муҳтож эмас
Эрон ислом жумҳурияти президенти, коронавирус пандемиясини дунё мамлакатларининг ҳозирги иқтисодиётига етказган зарарларига тўхталиб, Эрон давлати барча санкцияларга қарамай, ички ва ташқи қарзларга эҳтиёж сезмайди деб таъкидлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний коронавирусга қарши кураш миллий штаби йиғилишида иқтисодий босим ва санкцияларга учрамаган мамлакатлар коронавирус пандемияси ортидан ўта қийин ва иқтисодий вазиятга юзмаюз бўлишган, мисол учун бу орада Британия давлатининг қарзлари 273 миллион фунтга етган дея изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирусга чалинган бемоарлардан даволаиши учун ул олинаётганига тўхталиб, Эронда эса коронавирусга чалинганлар бепул даволанади ва улардан ҳеч қандай пул олинмайди деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида Теҳрон давлатини лозим чора -тадбирлар билан барча иқтисодий босимлар ва санкцияларга қарамай мамлакатнинг иқтисодий вазиятини бошқаришга муваффақ бўлган днб аниқлик киритди.
Эрон президенти Эрон олий судраиси Муҳаммад Ҳусейн Биҳиштий ва исломий тузумнинг яна 72 нафар масъуларинии шаҳид бўлишига сабаб бўлган Теҳронда юз берган 1981 -чи йилдаги терактларга ишора қилиб, уша пайтда АҚШ режими Ироқнинг Баас режими диктатори Садом ва Мунофиқин террорчи гуруҳчаси билан биргаликда Эронга қарши ёвузў ва даҳшатли учбурчакни ташкил қилганди деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, 1981 -чи йилниг 28 июнида Мунофиқин террорчи гуруҳчаси томонидан қўйилган бомбани портлашида Эроннинг уша пайтдаги олий суди раиси доктор Муҳаммад Ҳусейний Биҳиштий ва исломий тузумнинг яна 72 нафар расмийлари шаҳид бўлишганди.
Ушбу терактдан кейин, июнь ойининг 21-27 кунлари Эронда суд органлари ҳафтаси дея номланган.