Эроннинг Зоҳидон вилоятида теракт содир этилди
ОАВ манбалари Эрон жануби шарқидаги Систон ва Балучистон вилояти Corrin минтақасида террорчилик ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар тарқатишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, портлаш бугун эрталаб /сешанба/ Зоҳидон шаҳридаги Коррин минтақаси Гулугоҳ қишлоғи яқинида Ислом инқилоб соқчилар корпусининг иккита автомобили йўлида юз берган.
Эрон парламентидаги Зоҳидон халқи намояндаси Фадоҳусейн Моликий ҳам ушбу ҳодисани тасдиқлар экан, " Жайшуз-зулм" террорчи гуруҳчаси томонидан Ислом Инқилоб соқчилар корпуси иккита патрул машиналарини ўтиши чоғида соир эилган терактда жабрланганлар йўқ , аммо минтақадаги Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондони яраланган деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз " Жайшуз-злм" террорчи гуруҳчаси ҳам телеграмм саҳифасидаги баёнотида бу теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
Эрон жаунби шарқидаги Ислом Инқилоби соқчилар корупси пиёда кучлари Қуддус маркази матбуот хизматига кўра, айни патйда соқчилар корпуси ҳарбийлари минтақага бориб ҳодисани ўрганиб чиқишмоқда.
" Жайшуз-зулм " террорчи гуруҳчаси салафийлик ваҳоббий ақидалари билан, Суриядаги террорчи ва такфирий гуруҳларнинг ҳомийларидан ҳисобланади.