Намакий: Эрон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқрувчилар қаторига қўшди
(last modified Tue, 30 Jun 2020 10:33:54 GMT )
июн 30, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Намакий:  Эрон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқрувчилар қаторига қўшди

Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири Эроон давлати коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришда самарали одимлар ташлаб тез орада вакцинасини инсонларда синовдан ўтказишни бошлайди дея изоҳлади.

Бугун Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий,  Теҳронда " Формакс Осиё ғарби-2020" фармацевтика саноати бўйича Халқаро кўргазмасини очилиши маросимида  ,  эронлик мутахассиларни коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш йўлидаги самарали одимларига ишора этиб,  бу вакцина ҳайвонларда мувафаққият билан синовдан ўтказилди ва тез орада инсонларда синовдан ўтказиш босқичини бошлайди деб изоҳлади.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири, маҳаллий мутахассилар томонидан тиббий тажҳизотлар ва дориларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширилганига ишора этиб,  санкцияларнинг оғир вазиятига қарамай, Эрон давлати  ўзи учун лозим ва асосий дориларни ишлаб чиқаришда бирор муаммога дучор бўлмаган деб қўшимча қилди.

Саъид Намакий ўз сўзларида  Эрон  самарали фармацевтика ишлаб чиқаришда минтақадаги энг кучли давлатлардан бири эканлигига тўхталиб, бугунги кунда  маҳаллий  олимлари ва билимга асосланан компанияларининг саъй -ҳаракатлари билан Эрон фармацевтика хом ашёсининг йирик экспорт этувчи мамлакат ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири  дунёда коронавирус инфекциясини кенг- тарқалаётгани вазиятида мутахассилар ва компаниялари  ёрдами билан 60 кун ичида Эрон ҳимоя ва даволаш учун зарур бўлган таджҳизотларнинг импортёридан экспорт этувчи давлатлардан бирига айланди деб эълон этди.

" Формакс Осиё ғарби-2020" фармацевтика саноати бўйича Халқаро кўрмгазмасининг очилиш маросими  эронлик мутахассислар, ишлаб чиқаурвчиларнинг иштироки ҳамда Эрн соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал фазо орқали қатнашиши билан Теҳрон шаҳрида ўтказилди.

 

Ёрлиқ