Остона саммитидан олдин Эрон, Россия ва Туркия вакиллари учрашдилар
Эрон, Россия ва Туркия ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари, Остонада ўтказилиши кутилаётган уч давлат раҳбарлари саммити хусусидаги сўнги ҳамоҳангликлар масаласини кўриб чиқиш мақсадида видеоконференция ўтказдилар.
Бугун Остона йиғилишида Эроннинг етакчи музокарачиси ва сиёсий ишлардаги Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари, Али Асғар Ҳожи бошчилигида ҳамда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Вершинин ва Туркия ташқи ишлар вазири муовини Седат Онал иштирокида Остона тинчлиги жараёнига кафолат берувчи мамлакатлар делегацияларининг 3 томонлама видеоконференцияси бўлиб ўтди.
Виртуал фазодаги йиғилишда томонлар Остона саммитида уч давлат раҳбарларии баёноти лойиҳаси атрофидаги сўнгги ҳамоҳангликлар юзасидан фикр алмашдилар.
Остонанинг фавқулодда саммити бугун видеоконференция орқали уч мамлакатлар раҳбарлари ўратсида ўтказилади.
Эрон, Россия ва Туркия президентлари ушбу видеоконферния жараёнида, Сурияда изчил тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўллари масаласини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Остона саммити 2017 чи йилнинг январидан Эрон ислом жумҳуриятининг ташаббуси ҳамда Россия ва Туркия ҳамкорлигида Сурияда тинчликни ўрнатиш мақсадида ташкил қилинганди.