Зарифнинг Боррелга ёзган мактуби; европалик мамлакатлар Баржом ядровий келишувига риоя қилишлари зарур
(last modified Sat, 04 Jul 2020 05:53:32 GMT )
июл 04, 2020 10:53 Asia/Tashkent
  • Зарифнинг Боррелга ёзган мактуби; европалик мамлакатлар Баржом ядровий келишувига риоя қилишлари зарур

Эрон ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири Баржом ядровий келишувининг мувофиқлаштирувчиси ва Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъулига йўллаган мактубида, Европа Иттифоқининг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 36-моддасига риоя қилмаслиги қўшма комиссия ҳал қиладиган масала эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий жума куни МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашига резолюция тақдим этишда Европанинг учта мамлакати (германия, Буюк Британия ва Франция) масъулиятсиз ҳаракатларига ва уларнинг халқаро мажбуриятларга риоя қилмаётганига ишора қилиб, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф пайшанба куни Баржом ядровий келишувининг мувофиқлаштирувчиси ва Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррелга йўллаган мактубида  Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги жорий ҳамкорликка ҳар қандай аралашувни мавжуд ҳамкорлигига салбий тасир кўрсатиши ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қоидаларига зид деб билди жея изоҳлади. 

Мўсавий шунингдек Эрон Баржом ядровий келишувида кўзга тўтилган санкцияларни олиб ташлаш тизимининг иқтисодий тасиридан тўлиқ фойдаланиши зарурлигини таъкидлаш зимнида, Теҳрон масъулиятсизлик билан амалга оширилган ўзбошимчалик ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатларга қарши зарур ва тегишли чоралар кўради,-деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби европалик учта мамлакатдан АҚШ-нинг максилмал даражада босим ўтказиш сиёсатларига қараб амал қилиш ўрнига ўз зиммаларига олган мажбуриятларига риоя қилиб, Баржом ядровий келишувини тўлиқ ижро этиш ва уни муҳофазат қилишга чақирди. 

Бундан олдин ҳам икки босқичда,  Америка ва учта Европа давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 36 моддасига риоя қилмаётган ҳолатлари Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан қўшма комиссияга етказилган эдиким, мазкур ихтилофлар ҳал этилмаганини эътиборга олган ҳолда, Эрон ўз мажбуриятларини беш босқичда қисқартириши сабабига айланди.