Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 201минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 201 мингдан ошган деб маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 560 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 295 нафари касалхонага ётқизилгани эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 240 минг438 нафарга етганини баён этиш зимнида, афсуски, кейинги 24 соат давомида 163 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 11 минг 571 кишига етганини қўшича қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 201 минг 330 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 11 миллион 400 нафарга етган, улардан 534 минг нафари вафот этган. Шунингдек 6 миллион 455 минг нафар инсонлар соғайган.