Зариф: европаликлар Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларини ижро этишлари керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i53336-Зариф_европаликлар_Баржом_ядровий_келишувидаги_ўз_мажбуриятларини_ижро_этишлари_керак
Эрон ташқи ишлар вазири ўтган 40 йил давомида энг оғир санкциялар билан Эрон Ислом Жумҳурияти кураш олиб борганига ишора этиб, Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини ижро этиш европаликларнинг манфаатидадир,-деб айтди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июл 07, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Зариф: европаликлар Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларини ижро этишлари керак

Эрон ташқи ишлар вазири ўтган 40 йил давомида энг оғир санкциялар билан Эрон Ислом Жумҳурияти кураш олиб борганига ишора этиб, Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини ижро этиш европаликларнинг манфаатидадир,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф душанба куни аср пайтида  (MED 2020) Ўрта Ер денгизи диалоги видео-конфренциясида, Американинг келажак президентлик сайловида ким ғалаба қозониши Теҳрон учун муҳим эмаслигини баён этиш зимнида, Вашингтоннинг Эронга нисбатан хатти-ҳаракати ўзгариши керак ва Американинг келажакдаги давлати Эрон халқига юклатилган зарарларига жавоб бериши лозим,-деб эслатиб ўтди. 

Зариф тасирчан дипломатия глобал муаммоларни ҳал қилишда энг самарали восита эканлигини таъкидлаш зимнида, Эрон Баржом ядровий келишуви имзоланишидан беш йил ўтган бўлсада, аммо европалик мамлакатлар берган ваъдаларига қараб амал қилмаганлари ва қарши айрим томонларнинг бузғинчилик қилгани сабабли ҳозиргача ушбу келишувнинг манфаатларидан баҳраманд бўлгани йўқ,-деб қўшимча қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон қурол-яроқлари санкциясини бекор қилишнинг олдини олиш учун Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ҳақида бу мавзў Баржом ядровий келишувида келишилган масаладир ва буни ҳеч ким ўзгартира олмайди,-деб эслатиб ўтди. 

Зариф Америка томонидан турли мамлакатларга қурол-яроқ ва ҳарбий тажҳизотлар сотишини жаҳонда нотинчликлар ва барқарорсизликнинг омилларидан бири деб билиб, Американинг ҳар йили Саъудия Арабистонига сотадиган қурол-яроқларнинг молиявий қиймати Эроннинг мудофаа ва ҳарбий бюджетидан 3 баравар кўпдир,-деб айтди. 

Зариф шунингдек ишғолий сарзаминларга Иордан дарёси ғарбий қирғоқларини қўшиш масаласи ҳақида Фаластин масаласини ҳал этиш учун Эроннинг таклиф этадиган ечими ўз сарзаминлари ҳақида фаластинликларнинг ўзлари қарор қабул қилишлари учун демократик референдум ўтказишдан иборат,-деб эслатиб ўтди