Генерал Носирзода: Эрон ҳарбий кучлари мамлакат ҳудудига ҳар қандай тажовузни қайтариб ташлайди
(last modified Fri, 10 Jul 2020 09:05:13 GMT )
июл 10, 2020 14:05 Asia/Tashkent
  • Генерал Носирзода: Эрон ҳарбий кучлари мамлакат ҳудудига ҳар қандай тажовузни қайтариб ташлайди

Эрон Ислом Республикаси Армияси Ҳаво кучлари қўмондони мустабид  давлатлар ва Ислом инқилоби ўртасидаги 40 йиллик адоват ҳақида гапириб, Эроннинг ҳарбий кучлари мамлакат ҳудудига ҳар қандай ҳужумга тўлиқ тайёрлик билан йўл қўймаслигини таъкидлади.

Форс кўрфазидаги хавфсизлик вазиятига ишора қилган  Эрон Ҳаво кучлари қўмондони  генерал Азиз Носирзода Ватан ҳимоячилари бӯлган Эрон ҳарбий кучлари минтақада қудрат ва жиддийлик билан шай ҳолатда турганини таъкидлади.

Эрон армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони илова қилди: Эрон Ислом Республикаси минтақада тинчлик ўрнатувчи мамлакат сифатида мавжуд ва Эрон ҳарбий кучлари ўзларининг юқори жанговар тайёргарлиги билан мамлакат ҳудудига бирор-бир тажовузга йўл қўймайди.

Генерал Носирзода шунингдек, Эрон халқи зӯравон давлатларнинг Эрон Ислом Республикасига душманлиги сабабли таҳдидларга ва зўравон санкцияларга қаршилик кўрсатишга мажбур бӯлаётганини таъкидлади.