сентябр 25, 2016 19:16 Asia/Tashkent
  • адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий
    адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий

Эрон ислом жумҳурияти армияси стратегик денгиз кучлари қўмондони Эрон кемаларини Италияг портларига боришлари ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон армияси стратегик денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий  янги ўқув йилни бошланиши маросими доирасида Миллий мудофаа олий университетига бориб мухбирлар билан суҳбатида кеча Эрон армиясининг денгиз кучлари  Италия кемаларини ўз портларида кутиб олиб мезмонлик қилди ва бу мавзу жуда аҳамиятлидир зероки Европа мамлакатлари  Эрон ислом жумҳурияти билан денгиз орқали алоқаларини кенгайтиришга қиқзиқишмоқда деб қўшимча қилди.

Адмирал Сайёрий ўз сўзларида  эркин ва Халқаро сувларида бўлган Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари 43 чи гуруҳининг сўнгги вазиятига тўхталиб,  денгиз кучларининг 43 чи гуруҳи  эндиликда  Адан кўрфазида  ўз маъмуриятини бажариш ҳолидалар деб айтди.

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони шунингдек  Эрон тинчлик ва дўстлик рамзи остида иккита ҳарбий кемаси, битта ҳарбийлар минган кемаси, ҳимоя этувчи бошқа бир кема ва бир вертолётини  Покистон портларига жўнатган деб изоҳлади.