Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистон транспорт вазирларининг учтомонлама учрашуви
Эрон Ислом Жумҳурияти, Афғонистон ва Ўзбекистон транспорт ва коммуникация вазирларининг уч томонлама учрашуви ривожланиш стратегиясини кўриб чиқиш ва уч мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзитини сосонлантириш мақсадида видео-конфренция шаклида бўлиб ўтди.
Эроннинг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Муҳаммад Исломий чоршанба куни Теҳроннинг ўз қўшни мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтиришга бўлган қатъийлигига ишора этиб, Эроннинг барча ижро этувчи органларининг Афғонистон ва Ўзбекистон билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш бўйича сайъ-ҳаракатларини эълон қилди.
Йўналишларни диверсификация қилиш ва уч мамлакатнинг анъанавий кириш йўлларининг чекловлари ва муаммоларини баратараф этиш учун темир йўллар ва алтернатив йўлларни қуриш ва тугатиш Афғонистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Эрон жанубий портларига чиқишини таминлаш, Эроннинг йўллар ва шаҳарсозлик вазири ҳамда Афғонистон ва Ўзбекистон транспорт вазирларининг музокараларининг диққат марказида бўлган масалалар жумласидан эди.
Афғонистон транспорт вазири Яма Шамс ушбу уч томонлама учрашувда Эронни иқтисодиётдаги ишончли шерик деб билди ва Эрон билан Афғонистон ўртасидаги темир йўл уланиши яқинда қурилиши охирга етадиган Хоф-Ҳирот темир йўли орқали Афғонгистоннинг минерал маҳсулотларини бошқа мамлакатларга етказиб бериш ҳамда хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга йўл очиш учун Теҳрон ва Кобул муносабатларидаги бурилиш нуқтаси бўлади,-деб айтди.
Яма Шамс Эрон ва Афғонистоннинг транзит ҳамкорлигини Чобаҳор шартномаси асосида ривожлантиришга чақирди ва ушбу битим шунингдек Эко (Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти) икки томонлама ва кўп томонлама иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятларга эга-деб қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев Эрон, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит алоқалари ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий раҳбарлари минтақадаги давлатлар, айниқса қўшнилар билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон транспорт вазири Эрон, Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида уч томонлама ишчи гуруҳни тузиш муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга муҳим рол уйнаши мумкинлигини қўшимча қилди.