Эрон ноқонуний хорижий қўшинларнинг Суриядан олиб чиқилишини талаб қилди
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили АҚШнинг Сурия халқига нисбатан бир томонлама санкцияларини шармандали деб атади ва Сурия ҳукумати рухсат бермаган барча хорижий кучлар мамлакатдан чиқиб кетиши кераклигини айтди.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахтиравончи пайшанба куни Суриядаги вазият бўйича Остона кафолатчиларининг саммитига ва ушбу мамлакатлар президентларининг (Эрон-Россия-Туркия) қўшма баёнотига таяниб, қўшимча қилди: Остона кафил мамлакатлар Суриянинг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги каби мажбуриятларини таъкидлаб, мухторият ва сепаратистик режаларнинг ноқонуний ташаббусларига қарши чиқишди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ ва Суриядаги сиёсий ечимга бағишланган йиғилишида сўзга чиққан Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили илова қилди: "Остона кафолатчи давлатлар раҳбарлари ўз баёнотларида Исроилнинг Суриядаги ҳарбий зарбаларини вазиятни беқарорлаштирувчи ҳамда мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид деб аташган.
Тахтиравончи барча хорижий кучларнинг Сурия ҳудудидан олиб чиқилиши зарурлигини таъкидлаб: "Америка Қўшма Штатлари Сурия ҳудудининг бир қисмини босиб олиб, мамлакатнинг нефти ва бойликларини талон-тарож қилишда, шунингдек, терроризмга қарши кураш ниқоби остида террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда" деди.
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили Сурия можаросининг ҳарбий ечими йўқлигини таъкидлаб, деди: "Бу масала фақат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошчилигидаги ва сурияликлар иштирокидаги сиёсий жараён орқали ҳал қилиниши керак."