Эрон тиббиёт ускуналари дунёнинг нечта давлатига экспорт қилинади?
-
Эрон тиббиёт ускуналари дунёнинг нечта давлатига экспорт қилинади?
Эрон президентининг илм-фан бўйича ўринбосари мамлакатда тиббий асбоб-ускунлар экспорти сезиларли даражада ўсганини маълум қилди.
Эрон Ислом республикаси президентининг илм-фан бўйича ўринбосари Ҳусейн Афшин кеча Теҳронда бўлиб ўтган 26-халқаро IranHealth 1404 кўргазмасининг очилиш маросимида Эрон тиббий асбоб-ускуналар саноат фаоларининг саъй-ҳаракатларини қадрлар экан, бу соҳада инновациялар сифат ва технологикк қўллаб-қувватлаш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
У ўз сўзларида эронлик шифокорлар дунёнинг етакчи шифокорлардандир ва агар Эрон ўзининг ғурурли ва катта салоҳиятидан бирига ишора қилмоқчи бўлса, тиббиёт ва даволаш соҳасида, шубҳасиз, энг кўзга кўринган соҳалар қаторига киради деб, қўшимча қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари соғлиқни сақлаш жамиятига юқори сифати, хавфсиз ва мустаҳам маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Мазкур ускуналаридан эронлик элита шифокорлари фойдаланаётгани ишонч ва сифатининг юксаклигидан далолат беради. Чунки бизниннг шифокорлармиз энг юқорир сифат даражасига эга энг яхши ва хавфсиз ускуналардан фойдаланишга интилишади деб эълон қилди Эрон президентининг ушбу ўринбосари.
Афшин сўзларининг бошқа қисмида, Эрон тиббий асбоб -ускуналари 60 дан ортиқ давлатга экспорт қилинаёганини таъкидлаб. "Эрон тиббий асбоб -ускуналари мамлакатнинг билимга асосланган саноатининг фахрларидан биридир, деб изоҳлади.
Айтиш керакки жорий йил 8-11-июн кунлари Теҳрон халқаро кўргазмалар марказида “IranHealth 1404” номли Эроннинг тиббий, стоматология, фармацевтика ва лаборатоиря ускуналари халқаро кўргазмасининг 26-давраси бўлиб ўтмоқда.Тадбирда дунёнинг 20 мамлакатидан халқаро иштирокчилар қатнашмоқда.