Исроил режими Ғазо бўлгасидаги қирғин харажатларини АҚШ бозоридан қандай таъминлаяпти?
(last modified Mon, 09 Jun 2025 11:20:52 GMT )
июн 09, 2025 16:20 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Ғазо бўлгасидаги қирғин харажатларини АҚШ бозоридан қандай таъминлаяпти?
    Исроил режими Ғазо бўлгасидаги қирғин харажатларини АҚШ бозоридан қандай таъминлаяпти?

Сионистик режими 2023-йил октябр ойида Ғазо бўлгаси уруши бошланганидан бери АҚШда энг кўп облигациялар савдосини қайд этди.

АҚШнинг Bloomberg тармоғининг сўнгги ҳисоботига кўра, АҚШда жойлашган Исроил режими облигациялар брокери  Israel Bonds ўтган 20 ой ичида 5 миллиард долларлик облигациялар сотганини маълум қилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича, облигациялар чиқариш миқдори Исроил режимининг аввалги шунга ўхшаш даврларда чиқарган миқдоридан икки баравар кўп.

2024-йил март ойида Исроил халқаро облигацияларда 8 миллиард доллар сотди.

Сионистик режимнинг жаҳон бозорларида мисли кўрилмаган облигвциялар сотишни Ғазо бўлгасида давом этаётган урушдан кейин режимнинг оғир молияваий эҳтиёжлари билан изоҳлаш мумкин, бу эса унга жуда катта маблағларни талаб қилмоқда ва  уни кўпроқ молиявий манбаларини жалб қилишга мажбур қилмоқда.