Эрон Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
(last modified Fri, 24 Jul 2020 07:16:20 GMT )
июл 24, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Эрон Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Эрон томонидан совға қилинган тиббиёт буюмлари, шу жумладан Ковид-19 вирусини аниқлаш учун мўлжалланган юзлаб тўпламлар Эрон Ислом Республикасининг Карачидаги бош консули томонидан Покистон Қизил ярим ой жамияти раҳбарига топширилди.

ИРНА агентлигининг хабар беришича, Эроннинг бош консули  Аҳмад  Муҳаммадий  пайшанба куни ушбу вилоятнинг Қизил ярим ой жамияти раҳбари  Шаҳназ Ҳамид  билан учрашиб, Эрон Ислом Республикаси Қизил ярим ой жамияти ва Синд штати Қизил ярим ой жамияти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди.

Эслатиб ӯтамиз: 2020 йил 10 мартда Покистоннинг  "Идеа" хайрия ва ёрдам бериш жамғармаси раҳбари,  коронавирусга қарши курашиш учун Эроннинг Карачидаги бош консули Аҳмад Мухаммадийга 200 минг долларлик хайрияни топширган эди.

 

Ёрлиқ