Эрон маданият бўйича маслаҳатчиси қўлёзмалар бўйича ўзбекистонлик мусаҳҳеҳ билан учрашди
Эроннинг Ўзбекистондаги маданий маслаҳатчиси эроншунос ва қўлёзмалар мусаҳҳеҳи Жалолиддин Жураев билан дидор кўрди.
Яқинда ўзбек қўлёзма мусаҳеҳи Жалолиддин Жўраев Тошкентдаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида тўртта қўлёзма ва Туркиядаги Сулаймония кутубхонасида битта қўлёзмадан фойдаланиб, Шарофиддин Яздий таълиф этган "Ҳулали мутарраз дар ҳалли муаммо ва луғз" қўлёзмасини тасҳеҳ этди.
Эроннинг Ўзбекистондаги маданий маслаҳатчиси Мўҳсин Пурмуҳсиний, Жалолиддин Жўраев "Ҳилали матарз дар ҳалли муаммо ва луғз" қўлёзма матнини Теҳрондаги қўлёзмалар мерос марказига юборилганини ва таҳлил ва тадқиқот ўтказилганидан сўнг, тасҳеҳ этилган ушбу китобнинг матнини нашр этишга юборилиши назарга олинган, деб айтди.
Китоб мусаҳеҳи Жалолиддин Жўраев ҳижрий 9 асрга тегишли бўлган Шарофиддин Яздийнинг "Ҳулали мутарраз дар ҳалли муаммо ва луғз" китоби Теҳронда нашр этилишини истади.
"Темурийлар зафарномаси"-нинг муаллифи бўлган Шарофиддин Али Яздий 790 йилларда Язд шаҳридан 30 километр шимол-ғарбда Тафт шаҳри яқинида тўғилган.У адабиёт ва ҳар хил мукаммал билимдон, жуда нотиқ ёзувчи эди. Композиция санатида у ўз давридаги барча одамлардан устун эди.