Мўсавий: Америка Эрон қуроллари санкциясини давом эттиришда ўз мақсадига эришолмайди
(last modified Mon, 27 Jul 2020 10:38:53 GMT )
июл 27, 2020 15:38 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Америка Эрон қуроллари санкциясини давом эттиришда ўз мақсадига эришолмайди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон қуроллари санкцияси муддатини узайтириш учун бошқа мамлакатларга АҚШ-нинг босим ўтказишига ишора этиб, дунё жамоатчилиги Американинг ноқонуний ва зўраволик истак-хоҳишларига таслим бўлмайди ва Вашингтон беҳуда ва натижасиз ишни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири мутбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий бугун ўтказилган матбуот анжуманида Эрон қурол-яроқлари санкциясини узайтиришга тегишли Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг иддаоси ҳақида Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ва ўз дўстларига Теҳрон Американинг босим ўтказиши остида 2231 резолюциясида келтирилган ўзининг ҳаққидан воз кечмаслигини эслатиб ўтди. 

Мўсавий Америкада қайси давлат қудрат бошига келиши Эрон учун фарқ қилмайди ва Эрон ўтган 40 йил давомида Американинг барча давлатларини турли тамоюллари билан синовдан ўтказган ва Эрон халқи учун Американинг хатти-ҳаракати ва фаолияти аҳамиятли эмас,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шунингдек, Эроннинг мусофир ташувчи самолётига иккита Америка қирувчи самолётларининг монеа яратиши ҳақида америкаликлар денгиз қароқчилигидан ҳаво қароқчилигига ўтишганини таъкидлаб ўтди.

Мўсавий Эрон ташқи ишлар вазирлиги, қуролли кучлар, мамлакатнинг ҳаво ташкилоти ва прокуратура органи билан ҳамкорликда  ушбу хусусда Американи пушаймон қилиш учун керакли сайъ-ҳаракатни амалга оширишини эслатиб ўтди.

Мўсавий минтақада, Афғонистонда америкаликларнинг ҳузур топишлари нотинчликлар ва саботсизликнинг омили эканини баён этиш зимнида, Ғарбий Осиёда, айниқса Афғонистонда ҳамкорлик қилишда америкаликларнинг атти-ҳаракати ва сўзларида садоқат йўқ, -деб айтди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи шунингдек Сурияда Эроннинг ҳарбий ҳузур топишига ижозат бермаймиз деб сионистик режим бош вазири Бинямин Натаняҳунинг охирги изҳороти ҳақида Эрон учун сионистик режимнинг мавжудлиги ноқонунийдир ва сионистлар Эрон қаерда ва қайси шаклда ҳузур топиши ҳақида гапириш мавқеига эга эмаслар,-деб таъкидлади.

Ёрлиқ