Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 255 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 27 Jul 2020 11:06:39 GMT )
июл 27, 2020 16:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 255 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 255 мингга яқин кишига етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  434 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 436 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 293 минг 606 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 212 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 15 минг  912 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 255 минг 114 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 16  миллион 445 минг нафарга етган,  улардан 652 минг нафари вафот этган. Шунингдек 10 миллион нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ