Эрон ва Туркманистон президентлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди
(last modified Thu, 30 Jul 2020 05:53:53 GMT )
июл 30, 2020 10:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистон президентлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди

Эрон ва Туркманистон президентлари икки мамлакат расмийлари ва масъулларини икки халқ манфаатларини таъминлаш доирасида Теҳрон -Ашхобод ўртасидаги муносабатларини янада кенгайтиришга ҳаракат қилишлари зарурлигини таъкидадилар.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Туркманистон президенти Gurbanguly Berdimuhamedow билан телефон орқали суҳбатларида  иккитомонлама алоқалари ва муносабатларини янада кенгайтиришига тўхталиб, бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари коронавирус муаммосига дучор бўлган,бироқ  ушу вирусга қарши кураш йўлида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда бир -бирига ёрдам кўрсатиш зарурий бир амрга айланган деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  коронавирус пандемиясини  икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалари ва савдо айирбошлаш мезонига салбий таъсирини ўтказганига ишора қилиб,  келаси ойларда  ушу касалликни олдини олиниши - назорат этилиши ҳамда икки мамлакат масъулларининг саъй- ҳаракталари билан икки давлат ўртаисда турли соҳалар айниқса савдо- тижорат ва иқтисодий  ҳамкорликларини янада ошишига умид қиламиз деб аниқлик киритди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам телефон орқали ушбу суҳбатида  икки мамлаткатнинг кенг- қамровли ва тарихий алоқаларини баён этар экан, Эрон ва Туркманистон турли соҳалар жумладан иқтисодий, сиёсий  ва маданий  соҳаларда ҳамда  Халқаро ташкилотлар доирасида яхши ва ижобий ҳамкорликларга эгалар деб эълон этди.

Бердимуҳаммедов шунингдек   Эрон ислом жумҳуриятини икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликларни кенгайтиришни қўллаб- қувватлашишини олқишлаб,  чегарадаги товар айирбошлаш, ҳамда унга тегишли дастуруламалларни тузиш, шунингдек илмий, соғлиқни сақлаш  ва инвестиция соҳаларида Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таклиф этди.