Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 263 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 31 Jul 2020 11:24:32 GMT )
июл 31, 2020 16:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 263 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 263 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  674 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 523 нафар касалхонарда ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 304  минг 204 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 197 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 16 минг 766 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 263 минг 519 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 17  миллион  499 минг нафарга етган,  улардан 677 минг нафари вафот этган. Шунингдек 10 миллион  956 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ