Эрон ва Туркия президентлари иккитомонлама ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар
Эрон ва Туркия президентлари турли соҳалар айниқса савдо -иқтисодий ҳамкорликлар заминасида ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний туркиялик касбдоши Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида Туркия халқи ва давлатни Қурбон ҳайити муносабати билан табриклар экан, икки мамлакатни короанвирусга қарши кураш жараёнида илгаригидек бир- бири ёнида бўлиши ҳамда ушбу касалликни олдини олиш учун қўшимча саъй- ҳаракатлар қилишларига умид билдирди.
Эрон президенти минтақадаги айрим муаммолар ква қийинчиликларга тўхталиб, минтақадаги барча давлатлар ҳамкорликлари билан тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга умид қилди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек бугунги кунда АҚШ давлатни Эронга қарши янада золимона санкциялар қўллаш пайида бўлганини таъкидлаб, шундай бир вазиятда Эрон ва Туркияга ўхшаган дўст ва қўшни давлатлар янада кўпроқ ўзаро муносабатларини кенгайтиришлари лозим деб изоҳади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда, Қурбон ҳайити муносабатида билан табриклаб, ушбу байрам икки мамлакат халқлар ва барча мусулмонлар учун хайр ва баракатдир деб айтди. У ўз сўзларида Эрон халқи ва давлатини коронавирусга қарши курашдаги мувафаққиятларини олқишлаб, ушбу йўналишда ҳамкорликларни ривожлантириш ва тажриба алмашишни зарурий бир амр деб атади.
Эрон президенти шунингдек Озарбойжон ва Озарбойжон президентлари билан телефон орқали алоҳида суҳбатларида, ушбу давлатлар халқларини Қурбон ҳайити муносабати билан табриклаб ўзаро ҳамкорликлар ва муносабтларини кенгайтириш лозимлигини қўшимча қилди.