Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 268 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 268 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 685 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 423 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 309 минг 437 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 208 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 17 минг 190 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 268 минг 102 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 18 миллион нафарга етган, улардан 690 минг нафари вафот этган. Шунингдек 11 миллион 345 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.