Инқилоб Раҳбари Байрут бандаргоҳидаги фожеа сабаб ливанликларга ҳамдардлик билдирдилар
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Байрут портида содир бўлган фожеали портлаш сабаб Ливан халқи ва давлатга чуқур тасаллият изҳор этдилар.
KHAMENEI.IR сайти Твиттер саҳифасида тарқатилган Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг мурожаатларида ўнлаб ливанликлардан айримларини қурбон бўлиши ва жароҳат олишига сабаб бўлган, Байрут бандаргоҳидаги фожеали погртлашда, ливанликлар қайғусига шерикмиз ва уларнинг ёнида қоламиз дея келтирилган.
Инқилоб раҳбари ўз ҳамдардлик мурожаати давомида ҳодиса қаршисида сабр қилиш Ливан халқи тарихидаги зарварақлардан бўлади дея таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз сешанба куни кечқурун Бейрут портидаги омборда рўй берган кучли ёнғин натижасида аммиакли нитрат омборхонасида катта портлаш содир бўлди. Бу портлаш оқибатида 150 нафардан ортиқ ливанликлар қурбон бўлиб 4 мингдан ортиқ фуқаролари жароҳат олишган.