Эрон Ислом Жумҳурияти Ливанга инсонпарварлик ёрдам жўнатди
Ливан халқига Эроннинг инсонпарварлик кўмаклари Бейрут аэропортига етиб келди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ливандаги элчихонаси Эроннинг учта самолётда жўнатилган инсонпарварлик кўмаклари чоршанба ва паншанба кунлари Бейрут аэропортига етиб келди,-деб эълон қилди.
Эроннинг Ливандаги элчихонаси Эрон ёрдами билан келадиган тўртинчи самолёт таббий асбоб-учкуналар, дори-дармонлар ва тезкор даволаниш учун зарур бўлган махсус тажҳизотлар яқин кунларда Ливанга юборилади,-деб таъкидлади.
Сешанба куни аср пайтида Бейрут портида даҳшатли портлаш юз бердиким, нашр этилган маълумотларга кўра, ушбу портлашда қурбон бўлганларнинг сони 157 нафарга етган ва 5 мингга яқин одамлар тан жароҳати олишган.
БМТ ва Халқаро валюта фонди Берут шаҳрига етказилган зарарларни миллиардлар доллар деб тахмин қилмоқда.