Зариф: Эрон ҳардоим Фаластин армонларини қўллаб- қувватлайди
(last modified Sat, 15 Aug 2020 07:47:32 GMT )
август 15, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ҳардоим Фаластин армонларини қўллаб- қувватлайди

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Ҳамас-Фаластин исломий муқовамат ҳаракати сиёсий офиси раиси Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатларида, БАА ва сионистик режим келишувини қоралаб, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим Фаластин халқининг армонларини ҳимоя қилади деб қўшимча қилди.

Исмоил Ҳания  ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда ,  Фаластин армонларини ҳимоя қилишгани учун Инқилоб раҳбари, давлати ва халқига миннатдорчилик билдириб, Фаластин халқи доимо  муқовамат чизиғи ҳамда босқинчиларга қарши кураш жараёнини сақлайди ва  бирор хиёнаткор ҳаракатлари таъсири остига қолмайди деб қўшимча қилди. 

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Ан-Нахола билан телефон орқали суҳбатларида ҳам   БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштилишидан афсусланиш билдириб,  бундай ҳатти- ҳаракатни қаттиқ маҳкум этди.

Зариф шунингдек ушбу хиёнаткор ҳаракат Фаластин халқи ва қаршилик ҳаракатига таъсир  қилмайди ва албата минтақа ва Фаластин халқларининг ушбу сиёсатларга нисбатан нафртига сабаб бўлади дея аниқлик киритди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд  Ан-Нахола ҳам телефон орқали бу суҳбат жараёнида,  Эрон ислом жумҳуриятини Фаластин армонларини доимий ҳимоятларини қадрлаб, бу шафқатсиз ҳатти ҳаракати Фаластин халқининг қарши кураши жараёнига таъсир ўтказолмайди деб таъкидлади. 

Ёрлиқ