Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 296 мингга яқинлашди
(last modified Sat, 15 Aug 2020 10:47:54 GMT )
август 15, 2020 15:47 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 296 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 341 минг 70 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 296 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 245   нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан  943  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда  ҳозиргача 341  минг 70  нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 161  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 19 минг 492 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 295  минг 630 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 21  миллион 380 минг  нафарга етган,  улардан 764  минг нафари вафот этган. Шунингдек  14 миллион 165  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ