август 16, 2020 13:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича 14 чи комиссия бўлиб  ўтади

Яқинда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 14 чи йиғилиши ўтказилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон иқтисод вазири ўринбосари ва  Савдо ташкилот раиси Ҳамид Зодбум, Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари билан илк видеомулоқотида  тозалаш механизми билан иккитомоналама савдо иқтисодий ҳамкорликларни кучайтириш йўлларини кўриб чиқишида  томонларни  Теҳронда ўзаро иқтисодий ҳамкорлик қўшма коммиссияси йиғилишини ўтказишга тайёр эканлиги шунингдек  келаси ҳафтада имтиёзли тижорат шартномалари рўйхати юзасидан фикр алмашишларини таъкидлади.

Эрон иқтисод вазири ўринбосари  Савдо ташкилоти раиси ўз сўзларида  коронавируснинг тарқалиши ва баҳорда Туркманистон билан чегаранинг ёпилганлиги сабабли дастлабки 4 ой ичида икки мамлакат ўратсидаги савдо ҳажмининг пасайганлигига тўхталиб, савдо алоқаларини яхшилаш ва тўсиқларни камайтириб Ўзбекистон била савдо иқтисодий алоқаларини кенгайтириш мақсадида  алтернатив йўллардан /Каспий денгизи ва Афғонистон ҳудудларидан/ фойдаланиш зарур деб қўшимча қилди.

У шунингдек икки томонлама ҳамкорликларини мустаҳкамлаш учун Эроннинг Чобаҳор ва Ўзбекистоннинг Навоий  эркин зонналаридан кенг фойдаланиш зарурлигига ишора қилди ва транспорт  ва логистика заминасида Ўзбекистоннинг Эрон- Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасидаги 3 томонлама компаниясини таъсис қилиш таклифини олқишлади.

Зодбум шунингдек  Теҳронда Ўзбекистон  маҳсулотлари кўргазмасини ўтказилишини таклиф  қилди ва ЎЗбекистон томони бу таклифни мамнуният билан қабул этди.

Кейинчалик, кўп томонлама  транспорт алоқаларни кенгайтириш учун автомобил ва транспорт вазирларининг 4 томонлама  учрашувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Учрашувда имтиёзли савдо тўғрисидаги  битимни имзолаш бўйича музокараларни бошлаш учун Эрон савдо ташкилотининнг Европа ва Америка қитъаси  бошқармаси ва Ўзбекистон  ташқи савдо ва инвестиция вазирлигининг Халқаро алоқалар бўйича директори бошчилигидаги қўшма имтиёзли Савдо қўмитасини тузишга келишиб олинди ва   икки мамлакатнинг қўшма савдо қўмитаси ҳужжатларини  имзолаш ва ижро этишга тайёр эканлиги маълум этилди. 

Ўзбекистон инвеститция вазири ўринбосари Қудратов ҳам савдо тижорат алоқаларини кенгайтириш ёнида туризм саноатини мустаҳкамлаш мақсадида Эрон авиакомпаниялари томонидан Теҳрон --Тошкент авиқатновларини  қайта тиклаш бўйича  таклифларини олқишлади.

У ўз сўзларида бугундан бошлаб, коронавирус  туфайли жорий этилган карантин шароитлари юмшатилади ва коронавирус тарқалишининг оғир шароитидаги мамлакатлар фуқаролари учун каратин муддати 14 кундан 7 кунга қисқартирилди деб изоҳлади.

Йиғилиш сўнггида кўптомонлама транспорт масалаларни /Эрон, Ўзбекстон, Туркманистон ва Ҳиндистон/ ҳал қилиш, эркин зонналарнинг ҳамкорлигининг икки мамлакат расмийлари томонидан  ҳал қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 чи йилга нисбатан ўтган йили Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 100 фойизга ошган.

 

Ёрлиқ