август 16, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: БАА сионист режим билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши лозим

Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси БАА давлати сионистик режим билан алоқаларни қайта кўриб чиқиб, минтақа хавфсизликига зарар етказмайдиган йўлни тутиши лозим деб таъкидлади.

Бугун Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  Теҳронда " Қулролли кучлар қўмондонлари ва миллий ОАВ менежерлари ва раисларини ҳамжиҳатлиги ва ҳамоҳанглиги" йиғилишида минтақадаги сўнгги ўзгаришлари ҳамда Абу-Даби режими сионист режим билан алоқаларни нормаллаштиришига ишора қилиб, бугунги кунда дунёнинг барча эрксевар халқлари  сионистик  режим билан ҳар қандай  алоқалар ўрнатишдан нафратланаётгани ва ундан узоқлашаётганининг  вазиятида, Эрон ислом жумҳуриятининг қўшнилари юзсизлик билан  болаларни ўлдирадиган бу режим билан алоқаларни нормаллаштиришга уриниши афсусланарли бир ҳолдир деб  айтди.

Генерал Боқирий  сионистик режим ҳатто яҳуд дини меъёрларининг аксича  ислом дунёсида ва ҳам ўз халқига нисбатан ваҳшиёна жиноятлар содир қилаётганини таъкидлаб, араб ва мусулмон давлат бўлган БАА учун  Фаластин халқига қрши жиноятлар содир этаётган ва мусулмонларнинг биринчи қибласига ҳурматсизлик ва  ҳужум қилган режим билан аалоқаларни нормаллашитириши  умуман мақбул эмас деб эълон этди.  

Генерал Боқирий Эрон ислом республикасининг БААга бўлган муносабатларини тўбдан ўзгаришига тўхталиб, агар Форс Кўрфзида бирор ҳодиса юз берса ва Эрон Ислом республикаси хавфсизликига зарар етказилса, Эрон қуролли кучлари бундай вазиятда БААни айблашади ва унга қаттиқ аксиалмал кўрсатади деб таъкидлади. 

Ёрлиқ