Руҳоний: Трамп Эрон халқига қарши энг ёмон хиёнатлар ва жиноятлар содир этди
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини зўравон бир режим ва Халқаро ҳуқуқларни бузувчи режим эканлигини таъкидлаб, АҚШнинг амалдаги президенти Эрон халқига нисбатан энг катта жиноятлар, хиёнатлар ва ёвузликарни содир этган деб таъкидлади.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Эронга қурол эмбаргосини узайтириш резолюцясини Хавфсизлик кенгашда қабул эттиришда АҚШнинг шармандали мағулубияти ортидан бу мамлакат ТИВ вазирининг ҳисоботларидан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп Халқаро ядровий келишувни тарк этиши ва ноқонуний санкцияларни қайта тиклагани билан фақат Эрон халқининг ҳуқуқларига қарши душманчилик қилганидан ташқари, бир нечта мамлакат билан имзолаган битим ҳурматини ҳам бузган деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг Эронга қурол яроқ эмбаргоси муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф этган резолюцияси Хавфсизлик кенгашда 11 бетараф, 2 та қарши ва 2 тарафдор овоз билан қабул қилинди.
АҚШ ва Доминикан республикаси резолюцияга тарафдорлик қилиб овоз беришди. Хитой ва Россия қарши чиқди, қолган аъзолар эса бетераф бўлишди.
Шундай қилиб, Эроннинг қурол-яроқ санкциялари ядровий келишув асосида 2020 -чи йил октябрида тугайди.
Ҳасан Руҳоний АҚШ режимининг айрим жиноятларига тўхталиб, АҚШ давлати ёвузлик билан эронлик буюк генерал Қосим Сулаймонийни террор этиб юзсизлик билан бу ёвуз амали жавобгарлигини ҳам ўз зимасига олди де эълон этди.
Эслатиб ўтаимз шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ёронлари 2020 йил учинчи январ куни бомдод вақтида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг аэропорти наздида америкалик террористлар ва тажовузкор кучларнинг ҳаво ҳужумида шаҳодатга етказилди. Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний Ироқ давлатининг даъвати билан сафар қилган эди. Американинг уруш вазирлиги Пентагоннинг эълонига кўра, бу ҳаво ҳужум дастурини Америка президенти Дональд Трамп содир этган эди.